Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан


Download 1.84 Mb.
bet111/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан
жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан
интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда
белигиланган талабларни ёки тартибни, шунингдек
товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари
орқали мажбурий рақамли маркировкалаш
қоидаларини бузиш
Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш -
реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
29-БОБ. СОЛИҚ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН
ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН
БАНКЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

228-модда. Солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пенялар


ва жарималарни ўтказиш тўғрисидаги
топшириқномаларни бажариш
муддатларини бузиш
Банк томонидан солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пеня ва жарима суммасини ўтказиш тўғрисидаги солиқ тўловчининг топшириқномасини, солиқ органининг инкассо топшириқномасини бажармаслик (бажарилишини кечиктириш) -
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг бир юз элликдан бир қисми миқдорида, лекин кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ўтказилмаган сумма бир фоизининг бешдан бир қисмидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

229-модда. Банклар томонидан банк ҳисобварақлари


ва операциялар бўйича маълумотномаларни
(кўчирмаларни) солиқ органига тақдим этмаслик
Ушбу Кодекснинг 134-моддасида назарда тутилган маълумотномани (кўчирмаларни) банк томонидан солиқ органига тақдим этмаслик, шунингдек маълумотномаларни (кўчирмаларни) белгиланган муддатни бузган ҳолда ёки нотўғри маълумотлар бўлган маълумотномаларни (кўчирмаларни) тақдим этиш, -
икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

IX БЎЛИМ.



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling