Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


қилинган солиқ органларининг қарорлари устидан


Download 1.84 Mb.
bet113/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

қилинган солиқ органларининг қарорлари устидан
шикоят бериш тартиби ва муддатлари
(1-қ.) Солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан шикоят юқори турувчи солиқ органига қарорлари устидан шикоят қилинаётган солиқ органи орқали берилади.
(2-қ.) Қарорлари устидан шикоят қилинаётган солиқ органи бундай ариза келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида уни юқори турувчи солиқ органига барча материаллар билан бирга юбориши шарт.
(3-қ.) Солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан шикоят шахс ўз ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
(4-қ.) Ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддат узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ушбу муддат шикоят бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича юқори турувчи солиқ органи томонидан тикланиши мумкин.

233-модда. Шикоятнинг шакли ва мазмуни


(1-қ.) Шикоят ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар солиқ органига ёзма ёки электрон шаклда юборилиши мумкин.
(2-қ.) Шикоят уни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
(3-қ.) Шикоятда қуйидагилар кўрсатилади:
1) жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда яшаш жойи ёки шикоят бераётган юридик шахснинг номи ва манзили;
2) солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати, мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилаётган шикоят;
3) солиқ органининг номи, норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжат, устидан шикоят берилаётган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги);
4) шикоят бераётган шахс ўзининг ҳуқуқлари қайси асосларга кўра бузилган деб ҳисобласа, ўша асослар;
5) шикоят бераётган шахснинг талаблари.
(4-қ.) Шикоятда телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва шикоятни ўз вақтида кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
(5-қ.) Шикоят солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати, унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят бераётган шахснинг ваколатли вакили томонидан берилган тақдирда, шикоятга ушбу вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
(6-қ.) Шикоятга шикоят бераётган шахснинг далилларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.

234-модда. Шикоятни кўрмасдан қолдириш


(1-қ.) Юқори турувчи солиқ органи, агар қуйидагиларни аниқлаган бўлса, шикоятни тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиради:
шикоят шикоятни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланмаган бўлса ёхуд вакилнинг шикоятни имзолаш учун ваколатларини тасдиқловчи белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
шикоят ушбу Кодексда белгиланган шикоят бериш муддати тугаганидан кейин берилган ва уни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани ўз ичига олмаган бўлса ёки шикоят бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса;
шикоят бўйича қарор қабул қилинишига қадар шикоятни берган шахс номидан шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш тўғрисидаги ариза келиб тушган бўлса;
илгари айнан ўша асослар бўйича шикоят берилган бўлса;
шикоят солиқ органининг ушбу Кодексга мувофиқ белгиланган тартибда илгари шикоят қилинган қарори устидан берилган бўлса;
шикоят ушбу Кодекснинг 232-моддасида белгиланган тартиб бузилган ҳолда берилган бўлса;
шикоят ушбу Кодекснинг 233-моддаси талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган бўлса;
шикоят қўзғатилган жиноят иши доирасида ёки солиқ тўловчи судга шикоят масаласи бўйича мурожаат қилганда берилган бўлса.

(2-қ.) Шикоятни кўриб чиқаётган солиқ органи шикоят олинган ёхуд шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш тўғрисидаги ариза олинган кундан эътиборан беш кун ичида шикоятни тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдириш ҳақида қарор қабул қилади.


(3-қ.) Қабул қилинган қарор тўғрисида шикоятни берган шахсга қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида ёзма шаклда хабар берилади.
(4-қ.) Шикоятни кўрмасдан қолдириш шахснинг шикоят бериш учун ушбу Кодексда белгиланган муддатларда шикоят билан такроран мурожаат қилишига монелик қилмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича шикоятни кўрмасдан қолдириш ҳоллари мустасно.

235-модда. Юқори турувчи орган томонидан



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling