Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


Download 1.84 Mb.
bet115/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ

31-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ВА


СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ

237-модда. Солиқ тўловчилар


(1-қ.) Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади):
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
2) товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар;
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;
4) фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
5) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича - оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс - оддий ширкатнинг иштирокчиси;
6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. Мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.

(2-қ.) Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу бўлимда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ агентлари томонидан бажарилади.


(3-қ.) Қуйидагилар солиқ тўловчилар деб ҳисобланмайди, бундан ушбу модданинг биринчи қисми 6-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
1) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари - ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида;
2) айланмадан олинадиган солиқни тўловчи шахслар.
(4-қ.) Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш ҳисобида туради.

238-модда. Солиқ солиш объекти


(1-қ.) Қуйидагилар солиқ солиш объектидир:
1) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма;
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш.
(2-қ.) Фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани бундай доимий муассасанинг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда белгилайди.
(3-қ.) Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:
1) якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкни реализация қилиш;
2) юридик шахс қайта ташкил этилаётганда унинг мол-мулкини ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) ўтказиш;
3) ишончли бошқарувнинг муассиси томонидан мол-мулкни ишончли бошқарувчига бериш ва ишончли бошқарув шартномасининг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, ишончли бошқарувчининг ўзи ишончли бошқарувга берилган мол-мулкни қайтариши;
4) миллий валюта ёки чет эл валютаси муомаласи билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш (бундан нумизматика мақсадлари мустасно).

32-БОБ. ТОВАРЛАРНИ (ХИЗМАТЛАРНИ)



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling