Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим
Download 1.84 Mb.
|
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224
- Bu sahifa navigatsiya:
- 304-модда. Солиқ солишда ҳисобга
- 44-БОБ. ХАРАЖАТЛАР
- 306-модда. Амортизация харажатлари
бўйича даромадлар
(1-қ.) Агар тузилган контрактлар шартларида хизматларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган бўлса, узоқ технологик циклли ишлаб чиқариш (бир солиқ давридан ортиқ) бўйича мазкур хизматларни реализация қилишдан олинган даромад ҳисобга олиш маълумотлари асосида даромадни бир меъёрда эътироф этиш принципи инобатга олинган ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақсимланади. (2-қ.) Узоқ муддатли контрактни ҳисобот даврининг охирига келиб ҳақиқатда ижро этиш контрактни бажариш бошлангандан эътиборан қилинган харажатларнинг солиштирма миқдорини контрактни бажаришга доир харажатларнинг умумий суммасида ҳисоб-китоб қилиш асосида аниқланади. (3-қ.) Ҳисобот даврининг охиридаги даромад қилинган харажатларнинг ҳисоб-китоб қилинган солиштирма миқдори ва контракт бўйича даромаднинг (контракт нархлари) умумий суммасидан келиб чиқиб аниқланади. Мазкур контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадлар жорий ҳисобот даврида хизматларни реализация қилишдан олинган даромадни аниқлаш чоғида чегириб ташланади. 304-модда. Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар Қуйидагилар даромад сифатида ҳисобга олинмайди: 1) устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса тарзида олинган маблағлар; 2) акцияларни (улушларни) жойлаштириш нархининг уларнинг номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқча суммаси; 3) иштирокчилар таркибидан чиқиш (чиқиб кетиш) чоғида устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса доирасида олинган ёки иштирокчининг улуши миқдорини камайтириш, шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулкини иштирокчилар ўртасида тақсимлаш чоғида олинган маблағлар; 4) оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун бирлаштириладиган маблағлар; 5) оддий ширкат шартномаси бўйича шерикнинг (иштирокчининг) шартнома шериклари (иштирокчилари) умумий мулкидаги улуши қайтарилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, ушбу шерик (иштирокчи томонидан) қўшилган ҳисса миқдорида олинган маблағлар; 6) реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун олдиндан тўлов (бўнак) тарзида бошқа шахслардан олинган маблағлар; 7) қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу мажбуриятларнинг таъминоти сифатида гаров ёки закалат тарзида олинган маблағлар, уларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган пайтга қадар; 8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ текинга олинган мол-мулк ва хизматлар; 9) ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарти билан олинган грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва мақсадли тушумлар; 10) суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тарзида олинган маблағлар; 11) воситачига ёки бошқа ишончли вакилга воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматлари кўрсатишга доир бошқа шартнома бўйича мажбуриятларни бажариши муносабати билан, шунингдек воситачи ёки бошқа ишончли вакил томонидан комитент ёхуд бошқа ишонч билдирувчи учун амалга оширилган харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан келиб тушган мол-мулк (пул мукофоти бундан мустасно). Бундай харажатлар, агар тузилган шартномалар шартларида бу харажатларнинг ўрнини қоплаш назарда тутилган бўлса, воситачидан ёки ишончли вакилдан чегириб ташланмайди; 12) молиявий ижара (лизинг) объектининг қиймати ўрнини ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан олинган ижара (лизинг) тўловининг қисми тарзида қоплаш; 13) мол-мулк ижарасига доир шартнома бўйича олинган мол-мулк, бундан молиявий ижара (лизинг) мустасно; 14) телекоммуникация тармоқларидаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг текин олинган техник воситалари, шунингдек улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар; 15) инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида киритиладиган мол-мулк; 16) кредит ёки қарз шартномалари бўйича маблағлар ёки бошқа мол-мулк (маблағ жалб қилишни расмийлаштириш усулидан қатъи назар, бошқа шундай маблағлар ёки бошқа мол-мулк, шу жумладан қарз қимматли қоғозлар), шунингдек бундай жалб қилинган маблағларни тўлаш ҳисобидан маблағлар ёки бошқа мол-мулк; 17) концессия битими бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган мол-мулк; 18) давлат муассасалари томонидан барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорига кўра олинган мол-мулк; 19) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича олинган даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ва Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чиқарилган халқаро облигациялар бўйича даромадлар; 20) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган пеняларнинг ва жарималарнинг суммаси. 44-БОБ. ХАРАЖАТЛАР 305-модда. Умумий қоидалар (1-қ.) Ушбу Кодекс 294-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандида кўрсатилган юридик шахсларнинг солиқ базасини аниқлашда ушбу шахсларнинг жами даромадидан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади, бундан ушбу бўлимга кўра чегириб ташланмайдиган харажатлар мустасно. (2-қ.) Ушбу бўлим мақсадларида солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ҳисобот (солиқ) даври давомида амалга оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлари (ушбу Кодекснинг 333-336-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса зарарлар) харажатлар деб эътироф этилади. (3-қ.) Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар тушунилади. (4-қ.) Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади: 1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса; 2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса; 3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса. (5-қ.) Ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар деганда қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлар тушунилади: 1) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар; 2) тегишли харажатлар амалга оширилган чет давлат ҳудудида қўлланиладиган тартибга мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар; 3) бошқа шаклда расмийлаштирилган, шу жумладан хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, йўл ҳужжатлари, шартномага мувофиқ кўрсатилган хизмат ҳақидаги ҳисобот билан расмийлаштирилган ҳужжатлар. (6-қ.) Ушбу Кодекснинг 37-бобига мувофиқ, жумладан амортизация қилинадиган активларни сотиб олиш ва ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғининг суммаси, шу харажат сифатида эътироф этилмайди, бундан ушбу Кодекснинг 314-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно. (7-қ.) Агар айни бир харажатлар харажатларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, солиқ базасини ҳисоб-китоб қилишда мазкур харажатлар фақат бир марта чегириб ташланади. (8-қ.) Солиқ тўловчининг қиймати чет эл валютасида ифодаланган харажатлари миллий валютада қиймати ифодаланган харажатлар билан биргаликда ҳисобга олинади. (9-қ.) Агар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ харажатни эътироф этиш ушбу Кодексга мувофиқ харажатни аниқлаш ва эътироф этиш тартибидан фарқ қилса, мазкур харажат солиқ солиш мақсадларида ушбу Кодексда белгиланган тартибда ҳисобга олинади. (10-қ.) Агар ушбу бўлимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадларида, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш чоғида активлар ва (ёки) мажбуриятларнинг қиймати ўзгарганлиги муносабати билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган чиқимларга харажатлар сифатида қаралмайди, бундан ҳақиқатда тўланган харажатлар мустасно. (11-қ.) Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ, узоқ муддатли активларнинг дастлабки қийматига ва захираларнинг таннархига киритиладиган харажатлар амортизация ажратмалари воситасида ва бундай захираларнинг таннархи орқали чегирмалар жумласига киритилиши лозим. (12-қ.) Ушбу Кодекс 306-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ амортизация ажратмалари ҳисобланмайдиган узоқ муддатли активларнинг қиймати мазкур активлар ушбу Кодекснинг 298-моддасида назарда тутилган тартибда чиқиб кетаётганда солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинади. (13-қ.) Солиқ тўловчининг харажатларига тузатишлар киритиш ушбу Кодекснинг 332-моддасига мувофиқ амалга оширилади. (14-қ.) Ушбу Кодекснинг 306-316-моддалари ва 45-бобида кўрсатилган харажатлар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган шартларга риоя этилган ҳолда чегирмалар жумласига киритилади. 306-модда. Амортизация харажатлари (1-қ.) Ушбу Кодексга мувофиқ солиқ тўловчи амортизация қилинадиган активлар сифатида ҳисобга оладиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу Кодекс мақсадларида амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилади. (2-қ.) Ўзбекистон Республикасида бирлик (тўплам) учун белгиланган (асосий восита сифатида эътироф этилган санадаги), қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридан юқори бўлган, солиқ тўловчида мулк ҳуқуқи асосида турган (агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса) ва солиқ тўловчи томонидан товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги ўн икки ойдан ортиқ вақт) мобайнида фойдаланиладиган мол-мулк солиқ солиш мақсадларида асосий восита деб эътироф этилади. (3-қ.) Солиқ тўловчи солиқ даври учун солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматини асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун мол-мулкнинг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли. (4-қ.) Унитар корхона амортизация қилинадиган активни унитар корхона мулкдоридан оператив бошқарувга ёки хўжалик юритувига олганда бундай актив ушбу моддада белгиланган тартибда шу унитар корхонада амортизация қилиниши лозим. (5-қ.) Ижарага берувчининг (қарз берувчининг) розилиги билан ижарага ва (ёки) бепул фойдаланишга берилган амортизация қилинадиган активга ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амалга оширилган ажратиб бўлмайдиган яхшилаш шаклидаги капитал қўйилмалар ҳам амортизация қилинадиган актив деб эътироф этилади. (6-қ.) Молиявий ижара шартномаси (лизинг шартномаси) бўйича олинган амортизация қилинадиган актив ижара (лизинг) объектини олувчида амортизация қилинадиган активлар таркибига киритилади. (7-қ.) Қуйидаги активлар амортизация қилинмайди: 1) ер ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар); 2) маҳсулдор чорва моллари; 3) ахборот-кутубхона фонди; 4) музей ашёлари; 5) моддий маданий мерос объектлари; 6) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлкалар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари; 7) қиймати солиқ солиш мақсадида ушбу солиқ тўловчида илгари тўлиқ харажатлар жумласига киритилган амортизация қилинадиган актив; 8) солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар; 9) бюджет ташкилотларининг амортизация қилинадиган активлари, бундан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши муносабати билан сотиб олинган ва бундай фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган амортизация қилинадиган активлар мустасно; 10) мақсадли молиялаштиришнинг бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган (яратилган) амортизация қилинадиган активлар (тегишли қисми бўйича). Мазкур норма солиқ тўловчи томонидан хусусийлаштириш чоғида олинган амортизация қилинадиган активга нисбатан қўлланилмайди; 11) ушбу Кодекс 304-моддасининг 8, 9, 14 ва 15-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (яратилган), шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (яратилган) амортизация қилинадиган актив (тегишли қисми бўйича). (8-қ.) Ушбу модда мақсадида қуйидагилар амортизация қилинадиган активлар таркибидан чиқариб ташланади: 1) консервация даври учун - қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган амортизация қилинадиган актив; 2) солиқ тўловчининг қарорига кўра ўн икки ойдан ортиқ вақт реконструкция қилишда ёки модернизациялашда бўлган амортизация қилинадиган актив, бундан реконструкция қилиш ёки модернизациялаш жараёнида бундай активдан солиқ тўловчи томонидан ўз фаолиятида фойдаланилиши давом эттириладиган ҳоллар мустасно. (9-қ.) Агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу модда мақсадида амортизация қилинадиган актив бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади. (10-қ.) 2021 йил 31 декабрдан кейин сотиб олинган (олинган, яратилган) амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати уни сотиб олишга, қуришга, ишлаб чиқаришга, етказиб беришга ва фойдаланиш учун яроқли бўлган ҳолатга келтиришга доир харажатлар суммаси сифатида (агар бундай актив солиқ тўловчи томонидан бепул олинган ёхуд инвентаризация натижасида аниқланган бўлса, шу активнинг ушбу Кодекснинг 299-моддасига мувофиқ белгиланадиган бозор қиймати сифатида) аниқланади. (11-қ.) Молиявий ижара ва (ёки) лизинг предмети бўлган амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати ушбу модданинг ўнинчи қисмида кўрсатилган тартибга ўхшаш тартибда аниқланади. (12-қ.) Акциядорнинг (иштирокчининг, мулкдорнинг) устав фондига (устав капиталига) ҳиссаси ҳисобидан олинган, амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қиймати деб мазкур активларнинг акциядорлар (иштирокчилар, мулкдорлар) томонидан келишилган, лекин ушбу Кодекснинг 299-моддасида кўрсатилган тартибга ўхшаш тартибда аниқланадиган бозор қийматидан юқори бўлмаган пулдаги баҳоси эътироф этилади. (13-қ.) Солиқ тўловчининг ўзи барпо этган (тайёрлаган, яратган), амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати деб бундай активни барпо этиш (қуриш, қўшимча қуриш, тайёрлаш, яратиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси эътироф этилади. (14-қ.) Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати қуйидагилар ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади: ушбу Кодекснинг 37-бобига мувофиқ ҳисобга олинган ва (ёки) 314-моддасига мувофиқ харажатлар таркибида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи; фоизлар бўйича харажатларни ва ушбу Кодексга мувофиқ чегириб ташланиши лозим бўлган ёки харажатлар таркибида ҳисобга олинадиган амортизация қилинадиган активни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар. (15-қ.) Сотиш учун мўлжалланган захиралар ёки активлар таркибидан ўтказилган амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати ушбу активнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бундай келиб тушиш санасида аниқланган баланс қийматидир. (17-қ.) Агар амортизация қилинадиган актив солиқ тўловчи томонидан қайта ташкил этиш натижасида (бундан ташкилий-ҳуқуқий шакл ўзгарган ҳоллар мустасно) олинган бўлса, бундай активнинг топшириш далолатномасида ёки тақсимлаш балансида кўрсатилган баланс қиймати унинг бошланғич қиймати бўлади. (18-қ.) 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра солиқ тўловчида мавжуд бўлган, амортизация қилинадиган активнинг бошланғич (қайта тикланиш) қиймати солиқ солиш мақсадларида илгари ўтказилган қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолда унинг бошланғич қиймати сифатида аниқланади. (19-қ.) Амортизация қилинадиган активнинг қайта тикланиш қийматини аниқлашда ушбу модда мақсадида солиқ тўловчининг қарори бўйича 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра амалга оширилган ва солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисобида 2020 йил 1 январдан кейин акс эттирилган амортизация қилинадиган активнинг қайта баҳоланиши ҳисобга олинади. (20-қ.) Ушбу бўлим мақсадида солиқ тўловчи томонидан 2021 йил 1 январдан кейин амортизация қилинадиган актив қийматини қайта баҳолаш (нархини пасайтириш) амалга оширилганда, бундай қайта баҳолашнинг ижобий (салбий) суммаси даромад (харажат) деб эътироф этилмайди, амортизация қилинадиган активнинг қайта тикланиш қийматини аниқлашда ва амортизацияни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди. (21-қ.) Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати бундай активга солиқ тўловчи томонидан капитал қўйилмалар амалга оширилган тақдирда, башарти улар иқтисодий жиҳатдан ўринли бўлса, ўзгаради. (22-қ.) Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати тегишли объектлар қўшимча қурилган, қўшимча жиҳозланган, реконструкция қилинган, модернизация қилинган, технологик жиҳатдан қайта жиҳозланган, қисман тугатилган ҳолларда ва бошқа шунга ўхшаш асосларга, шу жумладан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига кўра ўзгаради (23-қ.) Асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотларнинг ёки бошқа амортизация қилинадиган активнинг технологик ёки хизмат кўрсатиш жиҳатидан белгиланган мақсадининг ўзгариши ва (ёки) бошқа янги сифатларнинг олиниши билан боғлиқ ишлар, қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, модернизация қилишга доир ишлар жумласига киради. (24-қ.) Ушбу модда мақсадида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, товарлар (хизматлар) сифатини яхшилаш ва (ёки) уларнинг номенклатурасини ўзгартириш мақсадида амортизация қилинадиган активни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган, мавжуд амортизация қилинадиган активни қайта қуриш реконструкция қилиш жумласига киради. (25-қ.) Амортизация қилинадиган активнинг ёки унинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини техника ва технологияни ўзгартириш, ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, маънан эскирган ҳамда жисмонан ишдан чиққан асбоб-ускуналарни модернизациялаш ва алмаштириш асосида оширишга доир комплекс тадбирлар техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш жумласига киради. Техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришларни барпо этишни ва амалдагиларини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади. (26-қ.) Ижарага олинган амортизация қилинадиган активларга ва (ёки) бепул фойдаланиш шартномаси бўйича олинган амортизация қилинадиган активларга капитал қўйилмалар қуйидаги тартибда амортизация қилинади: ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига (қарз берувчи томонидан қарз олувчига) қийматининг ўрни қопланадиган капитал қўйилмалар ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан амортизация қилинади; ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан (қарз берувчининг розилиги билан қарз олувчи) амалга оширган, қийматининг ўрни ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан қоплаб берилмайдиган капитал қўйилмалар ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амортизация қилинади. (27-қ.) 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра солиқ тўловчида мавжуд бўлган амортизация қилинадиган активларнинг қолдиқ қиймати бундай амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати ва 2021 йил 1 январгача ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. (28-қ.) 2020 йилнинг 31 декабридан кейин ишга туширилган амортизация қилинадиган активнинг қолдиқ қиймати унинг бошланғич қиймати ва солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Ушбу Кодекс 308-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ инвестициявий чегирма бекор қилинган тақдирда, жамғарилган амортизация инвестициявий чегирма чегириб ташланган ҳолда аниқланади. (29-қ.) Амортизация қилинадиган активнинг қиймати ушбу Кодекснинг 308-моддасида назарда тутилган амортизация ажратмалари ва (ёки) инвестициявий чегирмалар орқали харажатлар жумласига киритилади. (30-қ.) Агар ушбу модданинг ўн еттинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, амортизация қилинадиган активнинг қиймати амортизация ажратмаларини қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган ҳолда бошланғич қийматдан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади. (31-қ.) Амортизация қилинадиган активлар амортизацияни ҳисоблаш мақсадида, ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси асосий фондларининг статистик таснифлари ҳисобга олинган ҳолда активни ишга тушириш санасида амортизация гуруҳлари (кичик гуруҳлари) бўйича тақсимланади. (32-қ.) Амортизация қилинадиган барча активлар (бундан номоддий активлар мустасно) бўйича амортизацияни ҳисоблаш амортизациянинг қуйидаги энг юқори нормалари қўлланилган ҳолда тўғри чизиқли усул орқали амалга оширилади:
Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling