СОЛИҚ ДАВРИ
381-модда. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган
жисмоний шахслар учун солиқ ставкалари
(1-қ.) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
(2-қ.) Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга 5 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
382-модда. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари
бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкалари
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларига қуйидаги солиқ ставкалар бўйича солиқ солинади:
N
|
Солиқ объекти
|
Солиқ ставкалари,
фоизларда
|
1
|
Дивидендлар ва фоизлар
|
10
|
2
|
Ушбу Кодексга мувофиқ аниқланадиган, халқаро ташишларда транспорт хизматлари тақдим этишдан олинадиган даромадлар (фрахтдан олинадиган даромадлар).
|
6
|
3
|
Меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар, 1 ва 2-бандларда кўрсатилмаган бошқа даромадлар
|
20
|
383-модда. Қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкалари
(1-қ.) Қатъий белгиланган миқдорларда солиқни тўловчи жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |