Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим
Download 1.84 Mb.
|
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224
- Bu sahifa navigatsiya:
- 448-модда. Солиқ тўлаш тартиби
- XVIII БЎЛИМ.
ҳисоботини тақдим этиш тартиби
(1-қ.) Солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. (2-қ.) Деҳқон хўжаликлари учун солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда солиқ органлари томонидан аниқланади. (3-қ.) Солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилда бир марта тақдим этилади:
(4-қ.) Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликларига солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширади. 448-модда. Солиқ тўлаш тартиби (1-қ.) Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар солиқ бўйича бўнак тўловларни тўлайди, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек деҳқон хўжаликлари мустасно. (2-қ.) Бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 20 январигача, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади. Солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври ичида юзага келган солиқ тўловчилар солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этади. (3-қ.) Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган бўнак тўловлар:
(4-қ.) Солиқ даври давомида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарганда, солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгарган суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади. (5-қ.) Солиқ даври учун бўнак тўловлар ҳисобга олинган ҳолда солиқни тўлаш солиқ тўловчилар томонидан, бундан деҳқон хўжаликлари мустасно, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади. (6-қ.) Солиқ даври учун бўнак тўловлар суммаси солиқ ҳисоботида кўрсатилган бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, солиқ органи бўнак тўловларни солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоб-китоб қилади. (7-қ.) Деҳқон хўжаликлари томонидан солиқни тўлаш йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача амалга оширилади.
Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling