Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) умумий қисм I бўлим


ҳаракатларнинг холислигини таъминлаш


Download 1.84 Mb.
bet75/235
Sana18.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1098754
TuriКодекс
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   235
Bog'liq
Soliq kodeksi (yangi tahrir) 224

ҳаракатларнинг холислигини таъминлаш
(1-қ.) Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса - холислар иштирокида амалга оширилади.
(2-қ.) Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади.
(3-қ.) Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларда видеотасвирга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
(4-қ.) Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки видеоёзувга олиш имконияти мавжуд бўлмаганда холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади.

154-модда. Солиқ назорати доирасида ҳаракатларни


амалга ошириш чоғидаги баённомага
қўйиладиган умумий талаблар
(1-қ.) Солиқ назорати ҳаракатларини ўтказиш чоғида баённома тузилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
1) текшириш ўтказишнинг асослари, тури ва даври;
2) амалга ошириладиган аниқ ҳаракатнинг жойи ва санаси;
3) ҳаракатнинг бошланиш ва тугаш вақти;
4) баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
5) ҳаракатда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, зарур бўлган ҳолларда эса - унинг манзили;
6) ҳаракатнинг мазмуни, уни амалга ошириш кетма-кетлиги;
7) ҳаракатни бажариш чоғида аниқланган, иш учун аҳамиятга эга бўлган фактлар ва ҳолатлар.
(2-қ.) Баённома ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган барча шахслар томонидан ўқиб чиқилади. Мазкур шахслар баённомага киритилиши ёки материалларга қўшиб қўйилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазаларини билдиришга ҳақли.
(3-қ.) Баённома солиқ органининг уни тузган мансабдор шахси, шунингдек ҳаракатни амалга оширишда иштирок этган ёки уни ўтказишда ҳозир бўлган барча шахслар томонидан имзоланади.
(4-қ.) Баённомага фотосуратлар, видеоёзувлар ва ҳаракатни амалга ошириш чоғида бажарилган бошқа материаллар илова қилинади.

155-модда. Солиқ текширувини ўтказиш чоғида



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling