Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


Download 0.76 Mb.
bet271/289
Sana07.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1439732
TuriКодекс
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

438-модда. Солиқ даври

Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.




439-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби

Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.


Солиқ органлари ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномасини жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки тўлов хабарномаси олинганлиги фактини
ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширади.
Йил мобайнида ер участкаси майдони ўзгарганда ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқ юзага келганда (тугатилганда) солиқ органлари мазкур ўзгаришлардан кейин бир ой ичида солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиши ҳамда солиқ тўловчига солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган янги ёки қўшимча тўлов хабарномасини тақдим этиши керак.


440-модда. Солиқ тўлаш тартиби

Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан тўланади.


Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, солиқни тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тугатилади (камайтирилади).
Солиқ бўйича имтиёзлар белгиланган тақдирда, бу солиқ имтиёзга бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан эътиборан тўланмайди. Солиқ бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ тугатилган тақдирда, бу солиқ мазкур ҳуқуқ тугатилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлана бошлайди.
Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан
15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади.


XVII БЎЛИМ.
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН СОЛИҚ


63-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни
ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш


441-модда. Солиқ тўловчилар

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар


(бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни истеъмол қилишни амалга оширувчи қуйидаги шахслардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалари орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар;
сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
деҳқон хўжаликлари.
Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар фақат ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган сув учун солиқни тўловчилар деб эътироф этилади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling