Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига


Download 0.76 Mb.
bet286/289
Sana07.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1439732
TuriКодекс
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

68-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига

солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари




473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига
солиқ солиш шартлари

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади.

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан ушбу Кодексга мувофиқ фойдаланиладилар.



474-модда. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари

томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби


Ушбу Кодекс 473-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.


Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганда тадбиркорлик субъекти махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялардан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум этилган ойнинг биринчи кунидан эътиборан фойдаланишга ҳақли эмас.
Агар махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестициялар ҳажминисолиқ имтиёзларининг узоқроқ амал қилиш муддатини назарда тутадиган миқдоргача оширса, у инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажмига мувофиқ солиқ имтиёзларинингамал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бунда, агар инвестициялар ҳажмининг ошиши имтиёзларнинг аввалги амал қилиш муддати тугаганидан кейин амалга оширилса, солиқ имтиёзлари имтиёзларнинг узоқроқ амал қилиш муддатига бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан қўлланилади.



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling