Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Банклар томонидан банк ҳисобварақлари


Download 0.69 Mb.
bet158/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

229-модда. Банклар томонидан банк ҳисобварақлари
ва операциялар бўйича маълумотномаларни
(кўчирмаларни) солиқ органига тақдим этмаслик

Ушбу Кодекснинг 134-моддасида назарда тутилган маълумотномани (кўчирмаларни) банк томонидан солиқ органига тақдим этмаслик, шунингдек маълумотномаларни (кўчирмаларни) белгиланган муддатни бузган ҳолда ёки нотўғри маълумотлар бўлган маълумотномаларни (кўчирмаларни) тақдим этиш, -


икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
IX БЎЛИМ.
СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ
ВА УЛАР МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ
ҲАРАКАТЛАРИ (ҲАРАКАТСИЗЛИГИ)
УСТИДАН ШИКОЯТ БЕРИШ

30-боб. Солиқ органларининг ҳужжатлари ва улар


мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоят бериш тартиби (230 - 236-моддалар)
30-БОБ. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ
ВА УЛАР МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ
ҲАРАКАТЛАРИ (ҲАРАКАТСИЗЛИГИ)
УСТИДАН ШИКОЯТ БЕРИШ ТАРТИБИ

230-модда. Шикоят бериш ҳуқуқи


231-модда. Шикоят бериш тартиби
232-модда. Солиқ текширувлари натижалари бўйича қабул
қилинган солиқ органларининг қарорлари устидан шикоят
бериш тартиби ва муддатлари
233-модда. Шикоятнинг шакли ва мазмуни
234-модда. Шикоятни кўрмасдан қолдириш
235-модда. Юқори турувчи орган томонидан шикоятни кўриб чиқиш
236-модда. Судлар томонидан шикоятларни кўриб чиқиш
230-модда. Шикоят бериш ҳуқуқи

(1-қ.) Ҳар бир шахс солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар ушбу шахснинг фикрига кўра бундай ҳужжатлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят бериш ҳуқуқига эга.


(2-қ.) Солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёки идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ тузилган, солиқ органларининг бир ёки бир нечта жисмоний ёки юридик шахсга қаратилган, юридик аҳамиятга молик муайян ҳаракатларни содир этишга ундовчи кўрсатмаси мавжуд бўлган ҳужжат солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати деб эътироф этилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(3-қ.) Солиқ органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


(4-қ.) Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ушбу қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг ундирилган (тўланган) суммалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу суммалар ундирилган (тўланган) даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни инобатга олган ҳолда қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозим.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling