Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Солиқ ставкалари. Солиқ даври


Download 0.69 Mb.
bet288/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

422-модда. Солиқ ставкалари. Солиқ даври
(1-қ.) Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ солиш объектлари



Солиқ ставкалари, фоизларда



1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар



0,28

2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:






200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган



0,37

500 кв.м дан ортиқ бўлган



0,49

3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари



0,37

4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари



1,5

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

(2-қ.) Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан рўйхатга олинмаган янги қурилган уй-жойларга нисбатан солиқ ставкаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан тақдим этилган ахборот асосида мулкнинг шартли қийматига нисбатан икки баравар миқдорида қўлланилади.


(3-қ.) Ҳудудларнинг ва фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ўрнатилган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилашга ҳақли.


(4-қ.) Жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ ушбу модда биринчи қисмининг 1-3-бандларида белгиланган солиқ ставкалари бўйича тўланади.


(5-қ.) Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси 3 фоиз миқдорида белгиланади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




Бешинчи қисмнинг қоидалари ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ
2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади

ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ олтинчи қисми чиқариб ташланган


Ушбу қоида ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ
2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади

(6-қ.) Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан қонунчиликда оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан юридик шахслар учун назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ еттинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин


(6-қ.) Календарь йил солиқ давридир.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling