Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet331/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

72-БОБ. АЛОҲИДА ШАРОИТЛАРДА СОЛИҚ
МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ
(ЎзР 01.12.2020 й. ЎРҚ-652-сон Қонунига мувофиқ киритилган боб)

481-модда. Алоҳида шароитларда қўшимча ваколатлар бериш


482-модда. Солиқларни, солиқлар бўйича
бўнак тўловларини тўлаш бўйича фоизсиз тўлашни
кечиктиришнинг ёки бўлиб-бўлиб тўлашни қўллашнинг
ва алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини
бажаришнинг вақтинчалик тартиби
483-модда. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари
481-модда. Алоҳида шароитларда қўшимча ваколатлар бериш

(1-қ.) Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг алоҳида шароитларида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир:


1) ушбу Кодексда ва "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган айрим солиқлар ва йиғимлар (бундан қўшилган қиймат солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно) ставкаларини ўзгартириш;
2) ушбу Кодексда белгиланган солиқлар, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддатларини узайтириш;
3) солиқ, молиявий ҳисоботларни ва (ёки) солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, шунингдек уларни тақдим этмаганлик (ўз вақтида тақдим этмаганлик) учун жавобгарликни қўлламаслик асослари ва (ёки) шартларини тақдим этиш муддатларини узайтириш;
4) солиқлар, пенялар ва жарималарни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш, шунингдек уларни бериш тартиби ва шартларини қайта кўриб чиқиш;
5) солиқлар, йиғимлар, пенялар ва жарималарни тўлаш тўғрисидаги талабномаларни жўнатиш ва ижро этиш муддатларини, шунингдек солиқлар, йиғимлар, пенялар, жарималарни ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш муддатларини узайтириш;
6) солиқлар ва йиғимлар бўйича (бундан қўшилган қиймат солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно) солиқ имтиёзларини бериш;
7) солиқлар, пенялар ва жарималарни мажбурий ундириш чораларини тўхтатиб туриш.

(2-қ.) Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши даврида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling