Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet153/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

218-модда. Молиявий санкциялар

(1-қ.) Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чорасидир.


(2-қ.) Молиявий санкциялар ушбу Кодекснинг 28 ва 29-бобларида назарда тутилган миқдорларда белгиланади ва пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади.


(3-қ.) Жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳеч бўлмаганда битта ҳолат мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддасида белгиланган миқдорга нисбатан икки марта камайтирилади.


(4-қ.) Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади.


(5-қ.) Ушбу Кодекснинг 216-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори икки баробар оширилади.


(6-қ.) Бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади.


28-БОБ. СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВА
УЛАРНИ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН
ЖАВОБГАРЛИК

219-модда. Солиқ органида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш


220-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш
221-модда. Назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб
терминалларини қўллаш тартибини бузиш
222-модда. Даромадлар ва (ёки) харажатларни
ҳисобга олиш қоидаларини бузиш
223-модда. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)
224-модда. Солиқни (йиғимни) тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
225-модда. Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш
тартибини бузиш
226-модда. Трансферт нархни белгилашда солиқларни
тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
227-модда. Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда
улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқни
тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
227-1-модда. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд
автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан
жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан
интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда
белигиланган талабларни ёки тартибни, шунингдек
товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари
орқали мажбурий рақамли маркировкалаш
қоидаларини бузиш

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling