219-модда. Солиқ органида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш
(1-қ.) Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ тўловчи томонидан бузилганда, -
солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг беш фоизи миқдорида, лекин беш миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги санкция)
(2-қ.) Ушбу Кодекснинг 131-моддасида назарда тутилган ҳолларда солиқ солиш объекти бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганда, агар ҳисобга қўйишнинг белгиланган муддатидан ўтиши:
ўттиз кундан кўп бўлмаганда, - бир миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
ўттиз кундан кўп бўлганда, - икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(3-қ.) Чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширилиши -
бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан ўн фоиз миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(4-қ.) Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, -
бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг ўн фоизи миқдорида, лекин бир миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
220-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)
(Олдинги таҳририга қаранг)
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
221-модда. Назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |