Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet164/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

31-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ВА
СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ

237-модда. Солиқ тўловчилар


238-модда. Солиқ солиш объекти
237-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади):


1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
2) товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар;
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;
4) фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
5) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича - оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс - оддий ширкатнинг иштирокчиси;
6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. Мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)

(2-қ.) Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу бўлимда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ агентлари томонидан бажарилади.


(3-қ.) Қуйидагилар солиқ тўловчилар деб ҳисобланмайди, бундан ушбу модданинг биринчи қисми 6-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно:


1) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари - ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин; (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
2) айланмадан олинадиган солиқни тўловчи шахслар.

(4-қ.) Солиқ тўловчилар солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш ҳисобида туради. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


(5-қ.) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидагиларнинг тартиби белгиланади:


солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳномани (бундан буён ушбу бўлимда гувоҳнома деб юритилади) бериш;
гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ёки уни бекор қилиш;
гувоҳнома ўз вақтида берилмаганлиги ёки уни бериш рад этилганлиги ёхуд гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги, тугатилганлиги ёки унинг бекор қилинганлиги, шунингдек ўз вақтида қайта тикланмаганлиги муносабати билан солиқ органининг қарори устидан шикоят қилиш;
солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобидан чиқариш.
(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


Қаранг: ВМнинг 2022 йил 22 сентябрдаги 595-сон Қарори билан тасдиқланган "Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling