Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet300/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

XVII БЎЛИМ.
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

63-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни


ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (441 - 448-моддалар)
63-БОБ. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ
ВА ТЎЛАШ

441-модда. Солиқ тўловчилар


442-модда. Солиқ солиш объекти
443-модда. Солиқ базаси
444-модда. Солиқ базасини аниқлаш тартиби
445-модда. Солиқ ставкалари
446-модда. Солиқ даври
447-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ
ҳисоботини тақдим этиш тартиби
448-модда. Солиқ тўлаш тартиби
441-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни истеъмол қилишни амалга оширувчи қуйидаги шахслардан иборат:


Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалари орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар;
сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар; (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган жисмоний шахслар. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

(2-қ.) Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар фақат ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган сув учун солиқни тўловчилар деб эътироф этилади.


442-модда. Солиқ солиш объекти

(1-қ.) Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир.


(2-қ.) Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди:


1) нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятни амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган сув ресурслари;
2) соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан даволаш мақсадида фойдаланиладиган ер ости минерал сувлари, бундан савдо тармоғида реализация қилиш учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
3) атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида чиқариб олинган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
4) шахтадан сувларни қочириш учун, фойдали қазилмаларни қазиб олиш пайтида чиқариб олинган ва қатламдаги босимни сақлаб туриш учун ер қаърига қайта қуйиладиган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
5) гидроэлектростанциялар гидравлик турбиналарининг ҳаракати учун фойдаланиладиган сув ресурслари;
6) иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ресурслари;
7) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган шўрларни ювиш нормалари доирасидаги сув ресурслари;
8) коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув ресурслари. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling