Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet305/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

XVIII БЎЛИМ.
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН СОЛИҚ
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги бўлим)
(Олдинги таҳририга қаранг)

64-боб. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни


ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (449 - 454-моддалар)
64-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН
СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ

449-модда. Солиқ тўловчилар


450-модда. Солиқ солиш объекти
451-модда. Солиқ базаси
451-1-модда. Металларнинг айрим турларини қазиб олиш
(ажратиб олиш) чоғида солиқ базасини аниқлашнинг
ўзига хос хусусиятлари
452-модда. Солиқ ставкалари
453-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
454-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини
тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
449-модда. Солиқ тўловчилар

(1-қ.) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни (бундан буён ушбу бўлимда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) деб юритилади) амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.


(2-қ.) Қонунчиликда назарда тутилган шартларга риоя этган ҳолда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширишга тааллуқли қисм бўйича солиқ тўловчилар бўлмайди.


450-модда. Солиқ солиш объекти

(1-қ.) Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объекти қуйидагилардир:


агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми;
қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб элементларнинг ва ноёб ер элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми.
(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

(2-қ.) Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми қазиб олиш (ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташишнинг бутун технологик цикли доирасида юзага келадиган технологик йўқотишлар ҳажмини чегирган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса - солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқланади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(3-қ.) Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) ва фойдали қазилмаларга бирламчи ишлов беришнинг (уларни қайта ишлашнинг) технологик цикли доирасидаги йўқотишлар технологик йўқотишлар деб эътироф этилади, хусусан:


фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғидаги йўқотишлар (бундан нормадан ортиқ йўқотишлар мустасно), шу жумладан уларнинг қолдиқлари (ажратиб олиб бўлмайдиган захиралари); (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
углеводородларни дастлабки саноат мақсадида қайта ишлаш чоғидаги йўқотишлар;
қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик цикл доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми.

(4-қ.) Солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.


(5-қ.) Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди:


солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда шахсий хўжалик ва маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилган, кенг тарқалган фойдали қазилмалар. Кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати қонунчиликда белгиланади;
қонунчиликда белгиланган тартибда дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар, бундан реализация қилинган фойдали қазилманинг ҳажми мустасно.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling