Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Молиявий санкцияни ундириш тўғрисидаги ариза


Download 0.69 Mb.
bet116/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

167-модда. Молиявий санкцияни ундириш тўғрисидаги ариза

(1-қ.) Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор чиқарилганидан кейин тегишли солиқ органи мазкур шахсга нисбатан ушбу Кодексда белгиланган молиявий санкция қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Молиявий санкцияларни ундиришнинг суддан ташқари тартибига йўл қўйилмайдиган ҳолларда молиявий санкция қўллашнинг худди шундай тартибидан фойдаланилади.


(2-қ.) Судга мурожаат қилингунга қадар солиқ органи солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилаётган шахсга молиявий санкциянинг тегишли суммасини ўз ихтиёри билан тўлашни ёзма шаклда таклиф қилиши шарт.


(3-қ.) Зарур бўлган ҳолларда, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилаётган шахсдан молиявий санкция ундириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда солиқ органи қонунчиликда белгиланган тартибда талабномани таъминлаш ҳақидаги илтимосномани судга юбориши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


168-модда. Молиявий санкцияларни ундириш тўғрисидаги
ишларни кўриб чиқиш ва қарорларни ижро этиш

(1-қ.) Солиқ органларининг юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилишини назарда тутувчи қарорлари бўйича молиявий санкциялар суммаларини ундириш солиқ органлари томонидан ушбу Кодекснинг 120-124-моддаларида назарда тутилган тартибда мустақил тарзда амалга оширилади.


(2-қ.) Солиқ органларининг аризасига кўра якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкциялар ундириш тўғрисидаги ишлар суд томонидан кўриб чиқилади. Судларнинг молиявий санкцияларни ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорларини ижро этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


19-БОБ. СОЛИҚ МОНИТОРИНГИ

169-модда. Солиқ мониторинги тўғрисидаги умумий қоидалар


170-модда. Ахборотга доир ҳамкорлик регламенти
171-модда. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор
172-модда. Солиқ мониторингини муддатидан олдин тугатиш
173-модда. Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби
174-модда. Солиқ органининг асослантирилган фикри
175-модда. Ўзаро келишув тартиб-таомили

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling