Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet214/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

308-модда. Инвестициявий чегирма

(1-қ.) Солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 306-моддасига мувофиқ аниқланадиган активнинг бошланғич қийматидан келиб чиққан ҳолда амортизация қилиниши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда қўллашга ҳақли. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


(2-қ.) Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади.


(3-қ.) Инвестициявий чегирма қуйидаги миқдорда қўлланилади:


1) янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 20 фоизи миқдорида; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги банд)
2) ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 10 фоизи миқдорида. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги банд)

(4-қ.) Ушбу Кодекс 317-моддасининг 17-бандига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бўйича инвестициявий чегирма берилмайди.


(5-қ.) Инвестициявий чегирма янги технологик ускунани ишга тушириш амалга оширилган ёхуд ўз ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш амалга оширилган, ишлаб чиқариш янги қурилиш шаклида кенгайтирилган, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш амалга оширилган, лаборатория тестларини ва синовларини ўтказиш учун комплекслар, ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминоти сотиб олинган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади.


(6-қ.) Ушбу модда мақсадларида товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган, чиқарилган кунидан эътиборан кўпи билан уч йил ўтган машиналар ва ускуналар (шу жумладан транспорт ускуналари) янги технологик ускуналар деб эътироф этилади. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


(7-қ.) Амортизация қилинадиган актив у бўйича инвестициявий чегирма қўлланилган санадан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган, бепул берилган ва бошқача тарзда чиқиб кетган тақдирда, инвестициявий чегирманинг амал қилиши бундай активнинг чиқиб кетиши рўй берган ҳисобот (солиқ) даврида жамғарилган амортизация суммасидан уни чегириб ташлаш орқали бекор қилинади. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


(8-қ.) Ушбу модда еттинчи қисмининг қоидалари амортизация қилинадиган активнинг фавқулодда вазиятлар (табиий офат, ёнғин, авария ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар) туфайли чиқиб кетиши ҳолларига нисбатан, шунингдек амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати унинг чиқиб кетиш санасига қадар ушбу Кодекснинг 306-моддасида белгиланган нормалар бўйича тўлиқ амортизация қилиниши мумкин бўлган ҳолларда татбиқ этилмайди. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling