Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга


Download 0.69 Mb.
bet240/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

343-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Агар ушбу Кодекснинг 470-1-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


(2-қ.) Агар дивидендлар Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланса, олинган дивидендларга нисбатан тўланадиган солиқ суммаси уни олувчи томонидан олинган дивидендлар суммасидан ва ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 11-бандида белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб, мустақил равишда аниқланади. Бунда дивиденд олувчилар ушбу моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини даромад манбаи жойлашган жой бўйича тўланган солиқ суммасига камайтиришга, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақли эмас.


344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ солинади.


(2-қ.) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади. (ЎзР 09.11.2020 й. ЎРҚ-646-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


345-модда. Солиқ агентлари томонидан дивидендлар

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling