Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet239/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

342-модда. Солиқни ҳисобга олиш

(1-қ.) Чет давлатнинг қонунчилигига ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ ҳақиқатда тўланган (ушлаб қолинган) фойда солиғининг суммаси ёки ушбу чет давлатда олинган даромадлардан олинадиган айнан ўхшаш турдаги солиқ Ўзбекистон Республикасида фойда солиғини тўлаш ҳисобидан солиқ тўловчида ушбу моддада белгиланган тартибда ва миқдорларда ҳисобга олиниши лозим. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(2-қ.) Фойда солиғи суммаси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлардан олинадиган айнан ўхшаш турдаги солиқни ҳисобга олиш бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:


1) Ўзбекистон Республикасида солиқ солиниши лозим бўлган даромад бўйича;
2) Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартнома мавжуд бўлганда;
3) бундай солиқ тўланганлигини (ушлаб қолинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда.

(3-қ.) Фойда солиғининг ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган (ушлаб қолинган), айнан ўхшаш турдаги солиқ ҳисобга олинадиган суммасининг миқдори солиқ тўловчи кўрсатилган даромад олиниши лозим бўлган (олинган) солиқ даври учун тўлаши лозим бўлган фойда солиғи суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас.


(4-қ.) Чет давлат ваколатли органининг маълумотномаси ёки солиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тўланганлиги фактини тасдиқловчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойда солиғи ёки айнан ўхшаш турдаги солиқ тўланганлигини (ушлаб қолинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


(5-қ.) Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидаги таржимаси мавжуд бўлиши шарт.


48-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
СОЛИҚ РЕЗИДЕНТЛАРИГА ТЎЛАНАДИГАН
ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР ТАРЗИДАГИ
ДАРОМАДЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

343-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга


солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ
солишнинг ўзига хос хусусиятлари
345-модда. Солиқ агентлари томонидан дивидендлар
ва фоизлардан солиқни ҳисоблаб чиқариш,
ушлаб қолиш ҳамда тўлаш тартиби
346-модда. Солиқ агентининг жавобгарлиги

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling