Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet315/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

460-модда. Йиғимларни тўлаш тартиби
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги модда)
(Олдинги таҳририга қаранг)

(1-қ.) Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ундирилади.


(2-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган пайтдан эътиборан тўланади. Бунда хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар юборилганда йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади.


(3-қ.) Агар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилиш бир нечта стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктлари орқали амалга оширилса, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар белгиланган ставкалар доирасида стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктларининг сонига, шунингдек уларнинг ҳар бири жойлашган ҳудуд ўлчамларига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ундирилади.


(4-қ.) Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.


(5-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов тарзида, жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади.


(6-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.


ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ 460-1-модда чиқариб ташланган


460-1-модда. Алкоголь маҳсулотларини реализация
қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш тартиби
(ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)

(1-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган пайтдан эътиборан тўланади. Бунда хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар юборилганда йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.


(2-қ.) Агар алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилиш бир нечта стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктлари орқали амалга оширилса, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар белгиланган ставкалар доирасида стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктларининг сонига ҳамда уларнинг ҳар бири жойлашган ҳудуд миқдорига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.


(3-қ.) Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда йиғимни ҳисоблаш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.


(4-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида, жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади.


(5-қ.) Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling