ХХI БЎЛИМ.
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА
ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ
ҲУДУДЛАРИДА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
(ЎзР 14.09.2021 й. ЎРҚ-714-сон Қонуни таҳриридаги бўлим номи)
(Олдинги таҳририга қаранг)
67-боб. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солишнинг
ўзига хос хусусиятлари (471 - 472-моддалар)
68-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари (473 - 474-моддалар)
69-боб. Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида
амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг
ўзига хос хусусиятлари (475 - 476-моддалар)
70-боб. Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига,
адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг
ўзига хос хусусиятлари (477 - 478-моддалар)
71-боб. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари (479 - 480-моддалар)
71-1-боб. Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари (480-1 - 480-2-моддалар)
72-боб. Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини
бажариш (481 - 483-моддалар)
67-БОБ. ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ЧЕТ ЭЛ
ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ЮРИДИК
ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
471-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солиш шартлари
472-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахслар томонидан
солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
471-модда. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солиш шартлари
(1-қ.) Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонунчиликда тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
(2-қ.) Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.
(3-қ.) Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.
(4-қ.) Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Do'stlaringiz bilan baham: |