Т/р
|
Солиқ тўловчилар
|
Бир йиллик солиқ
ставкалари
(млн сўмда)
|
1.
|
Жами даромади беш юз миллион сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар
|
20
|
2.
|
Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори бўлган солиқ тўловчилар
|
30
|
(4-қ.) Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлаш тартиби ушбу Кодекснинг 470-1-моддасида белгиланган.
468-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш
(1-қ.) Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) солиқ ставкалари белгиланган бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқни тўлаши шарт.
(2-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари чакана савдо соҳасидаги мустақил юридик шахс бўлмаган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир қанча савдо нуқталарига эга солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.
(3-қ.) Ушбу Кодекс 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадларга, шунингдек фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади.
(4-қ.) Ҳисобот (солиқ) даврида ушбу Кодекс 467-моддасининг 2-14-бандларида кўрсатилган фаолият турлари мавжуд бўлмаганда, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган даромадларга ушбу Кодекс 467-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |