Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
Download 0.69 Mb.
|
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)
464-модда. Солиқ базаси
(1-қ.) Ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жами даромад солиқ базаси деб эътироф этилади, бундан қуйидагилар мустасно: 1) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар; 2) солиқ агентида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар; 3) қайтариладиган кўп марта айланадиган тара қиймати, агар унинг қиймати илгари товарларни (хизматларни) сотишдан олинадиган даромадга киритилган бўлса; 4) амортизация қилинадиган активларни тугатишда уларни қўшимча баҳолашда олинган, олдинги нархни туширишлардаги суммадан ортиқча сумма ҳисобидан олинган даромадлар; 5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар шаклланган даврдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказилганлиги инобатга олинган ҳолда солиқ солинади; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд) 6) товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг) 6-банднинг қоидалари ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ 2022 йил 1 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади (2-қ.) Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади: 1) брокерлик ташкилотлари учун - битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига; 2) комиссия шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун - товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида; 3) туризм фаолияти субъектлари учун - туристик хизматларни онлайн бронлаштириш ва сотиш учун яратилган дастурий маҳсулотларни ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига; 4) тадбиркорлик субъектлари учун - товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларининг 0,5 фоизидан ошмаган миқдорда ўз ходимларига ва уларнинг яқин қариндошларига оммавий-маданий ҳамда концерт-томоша тадбирларига бориши учун чипталар харид қилишга доир харажатлар суммасига. (ЎзР 26.07.2022 й. ЎРҚ-785-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд) Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling