Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Солиқ тўловчининг идентификация рақами


Download 0.69 Mb.
bet90/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

127-модда. Солиқ тўловчининг идентификация рақами

(1-қ.) Ҳисобга олишда ҳар бир солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади ва унинг ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.


(2-қ.) Ушбу Кодекс 126-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳисобланади. (ЎзР 14.03.2022 й. ЎРҚ-759-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 14.03.2022 й. ЎРҚ-759-сон Қонунига мувофиқ иккинчи-бешинчи қисмлари учинчи-олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин


(3-қ.) Солиқ тўловчига идентификация рақамини бериш, қўллаш ҳамда уни ўзгартириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


(4-қ.) Солиқ органи солиқ тўловчининг идентификация рақамини унга юбориладиган барча ҳужжатларда кўрсатади.


(5-қ.) Ҳар бир солиқ тўловчи ўзининг солиқ тўловчининг идентификация рақамини солиқ ҳисоботларида, солиқ органига тақдим этиладиган аризалар ва бошқа ҳужжатларда, шунингдек, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда кўрсатади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(6-қ.) Солиқ тўловчининг идентификация рақами қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:


фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларда;
юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;
юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;
пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;
қонунчиликда белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларда. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
128-модда. Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш

(1-қ.) Юридик шахслар ўзлари жойлашган ердаги ва уларнинг алоҳида бўлинмалари жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади.


(2-қ.) Таркибига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган алоҳида бўлинмалар кирадиган юридик шахслар ҳар бир алоҳида бўлинма жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.


(3-қ.) Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб оладиган норезидент бўлган юридик шахслар биржа савдолари амалга ошириладиган жойдаги солиқ органида ҳисобга қўйилади.


(4-қ.) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги солиқ органларида йирик солиқ тўловчиларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилашга ҳақли.


(5-қ.) Ўзбекистон Республикасида фаолиятни ваколатхона ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари фаолиятни амалга ошириш жойидаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.


(6-қ.) Жисмоний шахслар ўз яшаш жойидаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади.


(7-қ.) Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахслар ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органларида, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳисобга қўйилиши лозим.


(8-қ.) Ушбу моддада назарда тутилган асосларга кўра солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ушбу Кодекснинг 129 ва 130-моддаларида белгиланади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling