Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Ўзаро келишув тартиб-таомили


Download 0.69 Mb.
bet121/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

175-модда. Ўзаро келишув тартиб-таомили

(1-қ.) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Кодекснинг 174-моддаси ўн бешинчи қисмига мувофиқ солиқ органи томонидан тақдим этилган эътирозлар ва материаллар олинганидан кейин ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш ташаббуси билан чиқади.


(2-қ.) Ўзаро келишув тартиб-таомили асослантирилган фикрни тузган солиқ органи ва эътирозларни тақдим этган юридик шахс (унинг вакили) иштирокида, солиқ органи томонидан тақдим этилган эътирозлар ва бошқа материаллар олинган кундан эътиборан бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбарининг ўринбосари) томонидан ўтказилади.


(3-қ.) Ўзаро келишув тартиб-таомили натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси асослантирилган фикр ўзгартирилганлиги ёки ўзгаришсиз қолдирилганлиги тўғрисида юридик шахсни хабардор қилади.


(4-қ.) Асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги билдиришномани Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбарининг ўринбосари) имзолайди.


(5-қ.) Билдиришнома у тузилган кундан эътиборан уч кун ичида юридик шахсга берилади ёки юборилади.


(6-қ.) Асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки уни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида юридик шахс асослантирилган фикрни тузган солиқ органини асослантирилган фикрга рози эканлиги (рози эмаслиги) ҳақида мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) илова қилган ҳолда хабардор қилади.


VI БЎЛИМ.
ТРАНСФЕРТ НАРХНИ БЕЛГИЛАШДА
СОЛИҚ НАЗОРАТИ

20-боб. Трансферт нархни белгилашда нархлар ва солиқ


солиш тўғрисидаги умумий қоидалар (176 - 179-моддалар)
21-боб. Назорат қилинадиган битимлар (180 - 182-моддалар)
22-боб. Битимларнинг таққосланадиган шартлари (183 - 185-моддалар)
23-боб. Трансферт нархни белгилашда солиқ назоратида
фойдаланиладиган усуллар (186 - 192-моддалар)
24-боб. Трансферт нархни белгилашда солиқ назорати (193 - 195-моддалар)
25-боб. Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш
тўғрисидаги битим (196 - 202-моддалар)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling