Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Операцияларнинг айрим турлари бўйича


Download 0.69 Mb.
bet235/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

336-модда. Операцияларнинг айрим турлари бўйича
зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Юридик шахснинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонани устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш улушини реализация қилишдан ёки унинг бошқача тарзда чиқиб кетишидан кўрилган зарар реализация қилинган (чиқиб кетган) активларга айнан ўхшаш активларни реализация қилишдан (уларнинг чиқиб кетишидан) олинган даромадлар ҳисобидан компенсация қилинади.


(2-қ.) Ишончли бошқарув шартномаси бўйича кўрилган зарарлар ишончли бошқарув муассисининг солиқ базасини белгилашда ҳисобга олинмайди. Бундай зарарлар ушбу ишончли бошқарувнинг келгусидаги даромадларига ўтказилади.


(3-қ.) Оддий ширкат шартномасида (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада) иштирок этишдан шерикларнинг (иштирокчиларнинг) олган зарари ишончли шахсда ушбу оддий ширкат оладиган келгуси даромадларга ўтказилади.


(4-қ.) Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарарлар биргаликда аниқланади ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Бундай зарарлар шу хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган келгуси даромадларга ўтказилади.


(5-қ.) Муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича зарарлар алоҳида аниқланади ва худди шундай операциялардан олинган даромадлар ҳисобидан ҳар бир солиқ базаси доирасида компенсация қилинади.


ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ олтинчи қисм чиқариб ташланган


(6-қ.) Солиқ тўловчи ушбу моддада назарда тутилган зарарларни улар кўрилган солиқ давридан кейинги ўн йил мобайнида келгусига ўтказишни амалга оширишга ҳақли. Бунда ушбу Кодекс 333-моддасининг олтинчи қисмида кўрсатилган чеклов бундай зарарларга нисбатан татбиқ этилмайди.


47-БОБ. СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ. СОЛИҚНИ
ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

337-модда. Солиқ ставкалари


338-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
339-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва
солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
340-модда. Солиқни тўлаш тартиби
341-модда. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган
гуруҳи бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини
тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
342-модда. Солиқни ҳисобга олиш

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling