Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet236/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

337-модда. Солиқ ставкалари
(1-қ.) Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

N

Солиқ тўловчилар

Солиқ ставкалари, фоизларда

1

Банклар

20

2

Қуйидаги солиқ тўловчилар:

ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи;


ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи хатбошилари иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи;


фаолиятининг асосий тури мобиль алоқа хизматларини кўрсатишдан иборат бўлган

20

3

Ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари

0

4

Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар

0

5

Қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари

0

6

Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда

0

7

Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда

20

8

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар

7,5

(ЎзР 05.05.2022 й. ЎРҚ-767-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



9

Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар

0

10

Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинадиган даромадлар

0

11

Дивидендлар тарзидаги даромадлар

5

12

Қолган солиқ тўловчилар, бундан 1-11-бандларда кўрсатилганлар мустасно

15

(2-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар фаолиятнинг барча турлари бўйича белгиланган солиқ ставкасини қўллайди.

(3-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича 0 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақлидир.


(4-қ.) Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 59-моддасида белгиланган мезонларга риоя этмаган тақдирда, мазкур шартларга риоя этмаганлик рўй берган солиқ даврининг бошланишидан эътиборан ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини илгари ўтган солиқ даврлари учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этган ҳолда қўллайди.


(5-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 8-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса, 7,5 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини қўллашга ҳақли.


(6-қ.) Қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари, башарти бўшатилаётган маблағлардан қонунчиликда белгиланган тартибда бюджет ташкилотларининг моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлаш, ўз ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли тарзда фойдаланса, 2024 йилнинг 1 январига қадар 0 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини қўллайди. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


(7-қ.) Ўзида ишловчиларнинг умумий ўртача йиллик сонининг 3 фоизидан кўпроғи ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этадиган юридик шахслар учун солиқ ставкаси ушбу моддада белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бир фоизига солиқ ставкасининг бир фоизи ҳисобидан камайтирилади. (ЎзР 17.05.2022 й. ЎРҚ-770-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(8-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида назарда тутилган 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини солиқ тўловчилар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар қисмида қўллайди, бундан фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар мустасно. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




Саккизинчи қисмнинг қоидалари ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ
2022 йил 1 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади

(9-қ.) Товарлар экспорт қилинганда, шу жумладан товар воситачи (ишончли вакил) орқали реализация қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, ушбу Кодекснинг 261-моддасида назарда тутилган товарларнинг экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, қўлланилади.


(10-қ.) Товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.


(11-қ.) Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли:


2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар - солиқ тўловчи солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврида солиқ тўловчининг жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаса;
2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар -жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса.
(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

(12-қ.) Бунда ушбу модда ўн биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ базасини жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида соддалаштирилган тартибда аниқлашга ҳақли.


(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

(13-қ.) Ушбу модданинг ўн биринчи қисмида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкаси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ҳолларда ва (ёки) берилган пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш учун икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўртасида солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларини ажратиш (бўлиш) фактлари аниқланган тақдирда, татбиқ этилмайди.


(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари ўн тўртинчи ва ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин


(14-қ.) Ушбу модда биринчи қисмининг 6-банди қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди: (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


1) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган хом ашё товарлар экспортига;
2) халқаро ташишлар хизматларига, бундан автотранспортда ташишлар мустасно;
3) товарларни қувурлар орқали ва газ қувурлари орқали ташиш бўйича хизматларга.

(15-қ.) Фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган айрим солиқ тўловчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан оширилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling