XIX БЎЛИМ.
ЙИҒИМЛАР
65-боб. Йиғимлар (455 - 460-моддалар)
65-БОБ. ЙИҒИМЛАР
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги боб номи)
(Олдинги таҳририга қаранг)
455-модда. Йиғимларнинг турлари
455-1-модда. Алкоголь маҳсулотларини реализация
қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар турлари
456-модда. Солиқ тўловчилари
457-модда. Солиқ солиш объекти
458-модда. Солиқ базаси
459-модда. Солиқ имтиёзлари
460-модда. Автотранспорт йиғимларини тўлаш тартиби
460-1-модда. Алкоголь маҳсулотларини реализация
қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш тартиби
455-модда. Йиғимларнинг турлари
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги модда)
(Олдинги таҳририга қаранг)
Йиғимлар жумласига қуйидагилар киради:
1) чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим;
2) алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар, жумладан:
алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим;
умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим.
Қаранг: "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга 9-сон ва 10-сон иловалар
ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ 455-1-модда чиқариб ташланган
455-1-модда. Алкоголь маҳсулотларини реализация
қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар турлари
(ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар жумласига қуйидагилар киради:
алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим;
умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим.
456-модда. Солиқ тўловчилари
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги модда)
(Олдинги таҳририга қаранг)
(1-қ.) Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
(2-қ.) Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш корхоналари ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |