Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet314/333
Sana22.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1794761
TuriКодекс
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

457-модда. Солиқ солиш объекти
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги модда)
(Олдинги таҳририга қаранг)

Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити йиғимларнинг солиқ солиш объектидир.


458-модда. Солиқ базаси
(ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги модда)
(Олдинги таҳририга қаранг)

Чет давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтаётганда солиқ базаси ҳисобланади.


ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ 459-модда чиқариб ташланган


459-модда. Солиқ имтиёзлари

Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:


1) ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар;
2) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;
3) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонунчиликка мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автомобиль транспорти корхоналари - йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари); (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)
4) юридик шахслар - қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, сотиб олинган кон автосамосваллари бўйича;
5) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган (сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, ногирон болалар учун марказлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари;
6) юридик шахслар - автотранспорт воситаларини битта тизим (давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказиш чоғида;
7) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис;
8) автотранспорт воситаларини ушбу модданинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар;
9) фақат электр двигатель орқали ҳаракатга келтириладиган автомототранспорт воситаларини сотиб олувчи ва (ёки) уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб киришни амалга оширувчи шахслар. (ЎзР 14.09.2021 й. ЎРҚ-714-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling