Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
XX БЎЛИМ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ
Download 0.69 Mb.
|
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 461-модда. Солиқ тўловчилар
XX БЎЛИМ.
АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ 66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (461 - 470-1-моддалар) 66-БОБ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ 461-модда. Солиқ тўловчилар 462-модда. Айланмадан олинадиган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари 463-модда. Солиқ солиш объекти 464-модда. Солиқ базаси 465-модда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари 466-модда. Даромадларга тузатиш киритиш 467-модда. Солиқ ставкалари 468-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш 469-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври 470-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби 470-1-модда. Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари 461-модда. Солиқ тўловчилар (1-қ.) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади); 2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар. (2-қ.) Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди: 1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга; 2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 3) юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонуни таҳриридаги банд) 4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга; 6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича; 7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда; 8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга; 9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчаларига; (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд) 10) бозорларга ва савдо комплексларига; (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд) 11) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд) 12) аудиторлик ташкилотларига; (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд) 13) нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига. (ЎзР 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд) Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling