Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг
Download 0.69 Mb.
|
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари
- 474-модда. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
ИШТИРОКЧИЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари 474-модда. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби 473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари (1-қ.) Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. (2-қ.) Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб: 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун - 3 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун - 5 йил муддатга; 15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун - 10 йил муддатга озод этилади. (ЎзР 12.07.2022 й. ЎРҚ-783-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм) ЎзР 12.07.2022 й. ЎРҚ-783-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлари учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин (3-қ.) Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади. (ЎзР 12.07.2022 й. ЎРҚ-783-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (4-қ.) Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан ушбу Кодексга мувофиқ фойдаланиладилар. 474-модда. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби (1-қ.) Ушбу Кодекс 473-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. (2-қ.) Ушбу Кодекс 473-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади. (ЎзР 12.07.2022 й. ЎРҚ-783-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм) ЎзР 12.07.2022 й. ЎРҚ-783-сон Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлари учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин (3-қ.) Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганда тадбиркорлик субъекти махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялардан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум этилган ойнинг биринчи кунидан эътиборан фойдаланишга ҳақли эмас. (4-қ.) Агар махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестициялар ҳажмини солиқ имтиёзларининг узоқроқ амал қилиш муддатини назарда тутадиган миқдоргача оширса, у инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажмига мувофиқ солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бунда, агар инвестициялар ҳажмининг ошиши имтиёзларнинг аввалги амал қилиш муддати тугаганидан кейин амалга оширилса, солиқ имтиёзлари имтиёзларнинг узоқроқ амал қилиш муддатига бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан қўлланилади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling