Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet401/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

483-модданинг ўттиз биринчи — ўттиз учинчи қисмлари 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг умумий ҳажми қуйидаги талабларга жавоб берса, солиқ тўловчилар ижтимоий солиқни 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди:
болалар, аёллар ва спорт пойабзалларини, сунъий (эко) чарм, фурнитура, пойабзал қолиплари ҳамда тагликларини реализация қилишдан олинадиган даромадларининг улуши камида 60 фоизни ташкил этса;
пойабзалларни, чарм-атторлик маҳсулотларини ва мўйнадан тайёрланган буюмларни экспорт қилишдан олинадиган даромадларининг улуши камида 80 фоизни ташкил этса.
Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлов материалларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
 LexUZ шарҳи
483-модда ўттиз тўртинчи ва ўттиз бешинчи қисмларининг қоидалари 2022 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларнинг реестрига киритилган ҳудудларда ходимларининг умумий сони 10 нафардан кам бўлмаган ҳамда у ерда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган кичик тадбиркорлик субъектлари ўзида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан олинадиган ижтимоий солиқни 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонунига асосан йигирманчи — ўттиз олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон — ушбу модданинг ўттиз олтинчи қисми 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан амалга киритилади.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан эътиборан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Бюджет ташкилотлари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича барча турдаги солиқларни тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар озод қилинади, бундан ижтимоий солиқ мустасно.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан ўттиз еттинчи ва ўттиз саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 02/19/СК/4256-сон; 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон; 02.12.2020 й., 03/20/652/1581-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.04.2021 й., 03/21/689/0395-сон; 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон; 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон, 26.10.2021 й., 03/21/725/0995-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон; 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон; 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 06.05.2022 й., 03/22/767/0386-сон, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон, 01.06.2022 й., 03/22/773/0461-сон, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон, 13.07.2022 й., 03/22/783/0620-сон; 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон; 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон)
Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling