Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet394/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   390   391   392   393   394   395   396   397   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

482-модда. Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича фоизсиз тўлашни кечиктиришнинг ёки бўлиб-бўлиб тўлашни қўллашнинг ва алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажаришнинг вақтинчалик тартиби
Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти қуйидагилар бўйича берилади:
ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6, 7 ва 8-бандларида кўрсатилган солиқлар бўйича — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса. Кўрсатилган солиқларга нисбатан кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 2020 йил 31 декабрга қадар соддалаштирилган асосда, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6 — 9-бандларида кўрсатилган солиқлар ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича — ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушумлар миқдори 2020 йилнинг биринчи чорагида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади ўртача ойлик кўрсаткичга нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камаядиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорларга. Бундай солиқларга нисбатан ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган тартибда 2020 йил 31 декабрга қадар кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилиб, кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилган солиқлар суммалари кейинчалик тўланади.
(482-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон — 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 17-моддаси.
Ушбу Кодекснинг 11-бобида назарда тутилган солиқларни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришнинг ушбу моддада назарда тутилган тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 11-боби.
Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлашнинг:
1) ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган имконияти — солиқ тўловчининг аризаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг хулосалари асосида, бошқа ҳужжатлар талаб қилиб олинмаган ҳолда берилади;
2) ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган имконияти — микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан улар солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этган тақдирда қўлланилади:
солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича — мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) қўллаш тўғрисидаги билдиришни ушбу Кодекс 417-моддасининг олтинчи қисмида, 432-моддасининг биринчи қисмида ва 448-моддасининг учинчи қисмида белгиланган солиқни, солиқ бўйича бўнак тўловини тўлаш муддатларидан кечиктирмай, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан эса мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) қўллаш тўғрисидаги билдиришни;
 LexUZ шарҳи

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   390   391   392   393   394   395   396   397   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling