Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet391/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.04 Нотариусларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
71-боб. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
479-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солиш
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқларни тўловчилар ҳисобланади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинадиган даромадлар бўйича белгиланган ставкалар бўйича ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус зиммасига ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш мажбурияти юклатилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал хизматлар кўрсатиш бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади.
480-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фойдасига солиқ солиш
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фойда солиғини ушбу Кодексда белгиланган ставка бўйича тўлайди. Бунда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи ушбу Кодекснинг 43-бобида назарда тутилган даромадларнинг барча турлари нотариусларнинг даромадлари деб эътироф этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43-боби.
Нотариал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар чегириладиган харажатлар жумласига киритилади. Бунда чегирилмайдиган харажатлар ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ аниқланади.
Фойда солиғи тўланганидан кейин хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг тасарруфида қолган фойда солиқ солиш мақсадида дивидендларга тенглаштирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 317-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling