Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet2/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

3-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ёки уларнинг қисмларини ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ эмас деб топиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми, агар мазкур ҳужжатга нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилса, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ эмас деб топилади:
1) ушбу Кодексга мувофиқ бундай ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган орган томонидан қабул қилинган бўлса ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган бўлса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 12 — 21, 25-26-моддалари, «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари» (рўйхат рақами 2565, 28.02.2014 й.).
2) солиқ муносабатлари субъектларининг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқларини бекор қилса ёки чекласа;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 21-22-моддалари.
3) солиқ муносабатлари субъектлари ҳаракатларининг ушбу Кодексда белгиланган асосларини, шартларини, кетма-кетлигини ёки тартибини ўзгартирса;
4) ушбу Кодексда тақиқланган ҳаракатларга рухсат берса ёки йўл қўйса;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 8-моддасининг иккинчи қисми, 10-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 11-моддасининг иккинчи қисми .
5) ушбу Кодекснинг нормаларига ёки қоидаларининг мазмунига бошқача тарзда зид бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 16 —18-моддалари.
Ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган ёки унинг юқори турувчи органлари бу ҳужжатни бекор қилишга ёки унга зарур ўзгартишлар киритишга ҳақли. Бу органлар ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилишни ёки унга зарур ўзгартишлар киритишни рад этган тақдирда, у суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми улар қабул қилинган санадан эътиборан ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 12-моддаси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 178 — 183-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling