Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


-боб. Солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш


Download 1.43 Mb.
bet86/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

13-боб. Солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш
106-модда. Солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш усуллари
Солиқ мажбуриятининг бажарилиши мол-мулк гарови, кафиллик, банк кафолати, пенялар, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларнинг тўхтатилиши ва солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш билан таъминланиши мумкин.
Солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятини бажариш бўйича таъминлаш чораси сифатида мол-мулкни хатлаш унинг аризасига кўра:
1) қимматли қоғозлар уюшган бозорида муомалада бўлган қимматли қоғозларнинг гарови ёки ушбу Кодекснинг 107-моддасида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилган бошқа мол-мулк гарови билан;
2) ушбу Кодекснинг 108-моддасида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилган учинчи шахснинг кафиллиги билан алмаштирилиши мумкин;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 108-моддаси.
3) ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилган банк кафолати билан.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 109-моддаси.
Ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилган амалдаги банк кафолати берилган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчига ушбу бандда назарда тутилган таъминлаш чораларини алмаштиришни рад этишга ҳақли эмас.
Солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш усуллари, уларни қўллаш тартиби ва шартлари ушбу бобда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқлар бўйича божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлашнинг бошқа чоралари ҳам қўлланилиши мумкин.
(106-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 22-боби.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling