Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet111/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар берилган, узайтирилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган, бекор қилинган, қайта расмийлаштирилган ва чақириб олинган лицензиялар, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар томонидан ваколатли органларга юборилган хабарномалар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатилган тартиб-таомиллардан ўтган шахслар жойлашган ердаги солиқ органларига электрон шаклда реал вақт режимида тақдим этиши шарт.
(133-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказишни амалга оширувчи органлар ҳамда ташкилотлар чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтказилганлиги (аккредитациядан маҳрум этилганлиги) тўғрисидаги маълумотларни ваколатхона жойлашган ердаги солиқ органига тегишли ҳодиса рўй берган кундан эътиборан ўн кун ичида маълум қилиши шарт.
Халқаро ташкилотларнинг ҳамда чет эл нотижорат ноҳукумат ташкилотларининг ваколатхоналари реестрини юритиш ваколатига эга бўлган орган мазкур реестрга тегишли тарзда киритилганлик (реестрдаги ўзгартиришлар) тўғрисидаги маълумотларни аккредитациядан ўтказилган (аккредитациядан маҳрум этилган) ёки мазкур реестрга маълумотлар (ўзгартиришлар) киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида ваколатхона жойлашган ердаги солиқ органига хабар қилиши шарт.
Васийлик ва ҳомийлик органлари мол-мулк мулкдорлари (эгалари) бўлган жисмоний шахсларга нисбатан васийлик, ҳомийлик ҳамда мол-мулк бошқаруви белгиланганлиги тўғрисида, шу жумладан мол-мулк мулкдори (эгаси) бўлган боланинг васий оилага топширилганлиги ҳақида, шу жумладан мазкур васийлик, ҳомийлик ва мол-мулк бошқаруви билан боғлиқ кейинги ўзгартиришлар тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларига маълум қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган органлар (муассасалар) кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори ҳақида, меросга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар берилганлиги ҳамда ҳадя этиш шартномалари нотариал тарзда тасдиқланганлиги тўғрисида солиқ органларига ахборот-коммуникация технологиялари воситасида реал вақт режимида хабар қилиши шарт. Бунда ҳадя этиш шартномалари тасдиқланганлиги тўғрисида тақдим этилаётган ахборотда ҳадя қилувчи ва ҳадя олувчи шахс ўртасидаги қариндошлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
(133-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон)
Чет эллик фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ишлаш учун рухсатномалар ёки патентлар беришни амалга оширувчи органлар чет эллик фуқаролар ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар турган жойи бўйича миграция ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни хабар қилиши шарт. Бундай маълумотлар солиқ органларида ҳисобда турмаган ва ўзига нисбатан ишлаш учун рухсатномани ёки патентни расмийлаштириш учун ҳужжатлар кўриб чиқишга қабул қилинган чет эллик фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан тақдим этилади. Мазкур органлар белгиланган ҳужжатлар қабул қилинган кундан кейин келадиган кундан кечиктирмай ушбу маълумотларни ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларига хабар қилади.
Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиртирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 26 апрелдаги 2355-сонли қарори билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги»ги низом.
Божхона органлари ҳар ойда солиқ органларига:
экспорт-импорт операциялари тўғрисидаги, шунингдек товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги;
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона омборларида товарлар сақланаётганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи орган солиқ органларига тегишли маълумотлар базасига уланиш учун дастурий маҳсулотларни тақдим этиш орқали домен номларининг маъмурлари тўғрисидаги ахборотларга кириш ҳуқуқини беради.
Солиқ органларига ушбу моддада назарда тутилган, қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиладиган маълумотларнинг шакллари, шунингдек шаклларни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Маълумотларни солиқ органларига электрон шаклда тақдим этиш тартиби ўзаро ҳамкорлик қилувчи тарафларнинг келишуви билан белгиланади.
Ушбу моддада кўрсатилган маълумотлар солиқ органларига бепул тақдим этилади.
Ушбу моддада назарда тутилган маълумотлар ушбу моддада белгиланган органлар, муассасалар, ташкилотлар ёки нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан солиқ органларининг сўровларига биноан сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига маълумотлар тақдим этиш мажбурияти қонунчиликда белгиланади.
(133-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан ўн тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling