Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet15/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

23-модда. Солиқ агентлари
Ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига солиқларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ва бюджет тизимига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Солиқ агентлари, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчилар каби ҳуқуқларга эга бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 19, 21-моддалари.
Солиқ агентлари:
солиқларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ҳамда бюджет тизимига ўтказиши;
солиқ органларига солиқни ушлаб қолиш имконияти йўқлиги ва солиқ тўловчининг солиқ қарзи суммаси тўғрисида бундай ҳолатлар солиқ агентига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида ёзма равишда ёки электрон шаклда хабар қилиши;
ҳисобланган ва тўланган даромадларнинг, ҳисоблаб чиқарилган, ушлаб қолинган ва бюджет тизимига ўтказилган солиқларнинг ҳисобини ҳар бир солиқ тўловчи бўйича алоҳида юритиши;
солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, ушлаб қолиниши ва ўтказилиши устидан назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиши;
солиқ ҳисоботларининг ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг ушбу Кодекснинг 88-моддасида назар тутилган даъво муддати мобайнида бут сақланишини таъминлаши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 88-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ агентларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling