Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet183/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

227-модда. Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг юридик ёки жисмоний шахс бўлган назорат қилувчи шахслари томонидан мазкур компания фойдасининг улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқ суммаларини тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик, —
назорат қилинадиган чет эл компаниясининг солиқ базасига киритилиши лозим бўлган фойдасига нисбатан тегишинча фойда солиғи бўйича ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тўланмаган солиқ суммасининг йигирма фоизи миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2271-модда. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш
Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш —
реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(2271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг (товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш қисми (тамаки, алкоголь ва пиво маҳсулотларидан ташқари) — 2022 йил 13 сентябрдан кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling