Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet185/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.15.00.00 Давлат солиқ хизмати идоралари актлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш]
IX БЎЛИМ.
СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ ВА УЛАР МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ (ҲАРАКАТСИЗЛИГИ) УСТИДАН ШИКОЯТ БЕРИШ

30-боб. Солиқ органларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш тартиби
230-модда. Шикоят бериш ҳуқуқи
Ҳар бир шахс солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар ушбу шахснинг фикрига кўра бундай ҳужжатлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёки идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ тузилган, солиқ органларининг бир ёки бир нечта жисмоний ёки юридик шахсга қаратилган, юридик аҳамиятга молик муайян ҳаракатларни содир этишга ундовчи кўрсатмаси мавжуд бўлган ҳужжат солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати деб эътироф этилади.
(230-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ушбу қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг ундирилган (тўланган) суммалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу суммалар ундирилган (тўланган) даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни инобатга олган ҳолда қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозим.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 231 — 236-моддалари.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling