Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet194/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
33-боб. Солиқ солишдан озод этиш
243-модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма
Агар ушбу Кодекснинг 260-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) мактабгача таълим ташкилотларида болаларга қараш бўйича хизматларни;
(243-модда биринчи қисмининг биринчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
2) беморлар ва кексаларни парвариш қилиш бўйича хизматларни;
3) дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматларини, диний ашёларни, диний ташкилотлар ҳамда бирлашмалар томонидан удумларни ва маросимларни ўтказишга доир хизматларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) протез-ортопедия буюмларини, ногиронлиги бўлган шахслар учун инвентарни, шу жумладан ушбу буюмлар ва инвентарни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинадиган буюмлар ва инвентарни, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ортопедик протезлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмларини ва инвентарни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатиладиган хизматларни;
(243-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
5) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг маҳсулотларини ушбу муассасалар томонидан реализация қилиш;
6) ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(243-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан 2023 йил 1 апрелдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон)
8) пенсиялар ва нафақалар тўлашга доир хизматларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(243-модда биринчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан 2023 йил 1 апрелдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон)
10) ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматларни, шу жумладан тест синовлари ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш хизматларини, хусусан:
бошланғич, ўрта, ўрта махсус, техник ва касб-ҳунар, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасидаги таълим хизматларини;
таълим муассасалари (ташкилотлари), шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширадиган ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган қўшимча таълим бериш бўйича хизматларни;
мактабгача таълим ва тарбия дастурлари доирасида таълим ва тарбиялаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда болаларга қараш ва уларни парваришлаш бўйича хизматларни, тўгаракларда, секцияларда (шу жумладан спорт секцияларида) ва студияларда вояга етмаган болалар билан машғулотлар ўтказиш бўйича хизматларни;

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling