315-модда. Захира фондларини шакллантириш харажатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар ва банк операцияларини амалга оширишга доир лицензия асосида банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар, шунингдек суғурта ташкилотлари қонунчилик талабларига мувофиқ захира фондларини ташкил этади.
(315-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган захира фондларига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда, қуйидаги нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади:
банклар томонидан — қонунчиликда белгиланган норманинг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
банк операцияларини амалга оширишга доир лицензия асосида банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва суғурта ташкилотлари томонидан — қонунчиликда назарда тутилган нормалардан юқори бўлмаган миқдорда.
(315-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидалари соф фойда ҳисобидан шакллантириладиган захира фондларини ташкил этиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳақиқий харажатлар, уларга нисбатан захира фонди шакллантирилган бўлса, ташкил этилган захира фонди суммаси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |