Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet279/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

Қаранг: мазкур Кодекснинг 59-моддаси.
Ушбу модда биринчи қисмининг 8-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса, 7,5 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини қўллашга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари, башарти бўшатилаётган маблағлардан қонунчиликда белгиланган тартибда бюджет ташкилотларининг моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлаш, ўз ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли тарзда фойдаланса, 2024 йилнинг 1 январига қадар 0 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини қўллайди.
(337-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзида ишловчиларнинг умумий ўртача йиллик сонининг 3 фоизидан кўпроғи ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этадиган юридик шахслар учун солиқ ставкаси ушбу моддада белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бир фоизига солиқ ставкасининг бир фоизи ҳисобидан камайтирилади.
(337-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида назарда тутилган 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини солиқ тўловчилар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар қисмида қўллайди, бундан фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар мустасно.
(337-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2022 йил 1 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Товарлар экспорт қилинганда, шу жумладан товар воситачи (ишончли вакил) орқали реализация қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, ушбу Кодекснинг 261-моддасида назарда тутилган товарларнинг экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 261-моддаси.
Товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли:
2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар — солиқ тўловчи солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврида солиқ тўловчининг жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаса;
2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар — жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса.
Бунда ушбу модда ўн биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ базасини жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида соддалаштирилган тартибда аниқлашга ҳақли.
Ушбу модданинг ўн биринчи қисмида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкаси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ҳолларда ва (ёки) берилган пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш учун икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўртасида солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларини ажратиш (бўлиш) фактлари аниқланган тақдирда, татбиқ этилмайди.
(337-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан ўн биринчи — ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 6-банди қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
(337-модданинг ўн тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
1) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган хом ашё товарлар экспортига;
2) халқаро ташишлар хизматларига, бундан автотранспортда ташишлар мустасно;
3) товарларни қувурлар орқали ва газ қувурлари орқали ташиш бўйича хизматларга.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган айрим солиқ тўловчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан оширилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling