1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.11.00 Алоҳида тоифадаги юридик шахсларни солиққа тортиш хусусиятлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
48-боб. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
343-модда. Дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
(343-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 345-моддаси.
Агар дивидендлар Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланса, олинган дивидендларга нисбатан тўланадиган солиқ суммаси уни олувчи томонидан олинган дивидендлар суммасидан ва ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 11-бандида белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб, мустақил равишда аниқланади. Бунда дивиденд олувчилар ушбу моддага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини даромад манбаи жойлашган жой бўйича тўланган солиқ суммасига камайтиришга, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақли эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 337-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |