Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ
- 49-боб. Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентларнинг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- Солиқ солинадиган даромадни аниқлаш
346-модда. Солиқ агентининг жавобгарлиги
Солиқ суммаси тўлов манбаида ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти солиқнинг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга киритиши шарт. [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.06 Норезидентларнинг фойдасини солиққа тортиш / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари] 49-боб. Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентларнинг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари 347-модда. Солиқ солинадиган даромадни аниқлаш Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентнинг даромадларидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг 43 — 47-бобларида белгиланган тартибда мазкур норезидент томонидан мустақил равишда амалга оширилади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 43 — 47-боблари. Бажарилиши мазкур бобда назарда тутилган, фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидент бўлган солиқ тўловчининг мажбуриятлари унинг доимий муассасасига юклатилиши мумкин. Бунда доимий муассаса солиқ тўловчининг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Доимий муассасанинг жами даромадини бундай доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан эътиборан олинган даромадларнинг қуйидаги турлари ташкил этади: 1) норезидент томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини ўзининг доимий муассасаси орқали амалга ошириш натижасида олинган даромадлар; 2) норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф қилишдан олган даромадлари; 3) норезидентнинг даромадлари, шу жумладан унинг бошқа давлатлардаги тузилмавий бўлинмаларининг Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган мазкур юридик шахснинг доимий муассасаси орқали амалга ошириладиган фаолиятга айнан ўхшаш ёки бир хил фаолиятни амалга оширишдан оладиган даромадлари; 4) ушбу Кодекснинг 351-моддасида кўрсатилган Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган доимий муассасага тегишли бошқа даромадлар; LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 351-моддаси. 5) бундай доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар. Агар норезидент Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ўзининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси билан биргаликда бажариладиган битта лойиҳа ёки алоқадор лойиҳалар доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, агар норезидент худди шундай ёки айнан ўхшаш фаолият билан худди шундай ёки айнан ўхшаш шароитлардаги фаолиятда банд бўлган якка ва алоҳида шахс бўлганида ҳамда ўзи доимий муассасаси бўлган норезидентдан мустақил равишда фаолият кўрсатганида олиши мумкин бўлган даромад бундай доимий муассасанинг даромади деб ҳисобланади. Агар норезидентнинг доимий муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарларни (хизматларни) норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бошқа таркибий бўлинмаси реализация қилса, агар у худди шундай ёки айнан ўхшаш фаолият билан худди шундай ёки айнан ўхшаш шароитлардаги фаолиятда банд бўлган якка ва алоҳида шахс бўлганида ҳамда ўзи доимий муассасаси бўлган норезидентдан мустақил равишда фаолият кўрсатганида олиши мумкин бўлган даромад бундай доимий муассасанинг даромади деб эътироф этилади. Агар норезидент Ўзбекистон Республикасида учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, доимий муассаса шаклланишига олиб келадиган тайёргарлик ва (ёки) ёрдамчи турдаги фаолиятни амалга оширса ва бунда шундай фаолиятга нисбатан ҳақ олиш назарда тутилмаган бўлса, солиқ солинадиган база ушбу доимий муассасанинг бундай фаолият билан боғлиқ харажатлари суммасининг 20 фоизи миқдорида белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси норезиденти доимий муассасасининг шундай норезидентнинг бош офиси ёки бошқа тузилмавий бўлинмалари олдидаги мажбуриятлари бўйича юзага келадиган курсга оид фарқлар Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси даромадлари (харажатлари) жумласига киритилмайди. (347-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Агар норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти доимий муассаса шаклланишига олиб келадиган биттадан ортиқ муассасаси бўлса, солиқ солинадиган база ва солиқ суммаси ҳар бир муассаса учун алоҳида ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидентнинг солиқни тўлангандан кейин ўз тасарруфида қоладиган соф фойдаси дивидендларга тенглаштирилади ва унга ушбу Кодекс 353-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда тўққизинчи қисмининг қоидаларини қўллаш мақсадларида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи норезидент дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкасини ушбу Кодекснинг 357-моддасида кўрсатилган тартибда қўллашга ҳақли. Агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномасида дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича бир нечта пасайтирилган солиқ ставкалари назарда тутилган бўлса, уларнинг энг ками қўлланилади. (347-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Соф фойда деганда жами даромад ва доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Бунда жорий солиқ даври учун соф фойда айни бир доимий муассаса доирасида аввалги солиқ даврларида олинган зарарнинг (зарарларнинг) умумий суммасига, башарти илгари бундай зарар (зарарлар) соф фойдани аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, камайтирилади. Соф фойдадан олинадиган солиқнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади. (347-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан тўққизинчи — ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling