Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet339/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.02 Мол-мулк солиғи ставкалари]
415-модда. Солиқ ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ ставкаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 1,5 фоиз миқдорида белгиланади.
(415-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси 3 фоиз миқдорида белгиланади.
(415-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(415-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ ставкаси қуйидагиларга нисбатан 0,6 фоиз миқдорида белгиланади:
(415-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
1) умумий фойдаланишдаги темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
2) консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling