Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
412-модда. Солиқ базаси
Қуйидагилар солиқ базасидир: 1) ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган объектлар бўйича — ўртача йиллик қолдиқ қиймати. Кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган объектларга нисбатан солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас: Тошкент шаҳрида — икки миллион беш юз минг сўм; Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — бир миллион беш юз минг сўм; бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион сўм; (412-модда биринчи қисми 1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари ушбу бандда белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкин; Олдинги таҳрирга қаранг. Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати ушбу бандда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади; (412-модда биринчи қисми 1-бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон — ушбу хатбошининг қоидалари 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу бандда белгиланган энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектлари қонунчиликда белгиланади; (412-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон — ушбу хатбошининг қоидалари 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади) 2) ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган объектлар бўйича — тугалланмаган қурилишнинг ўртача йиллик қиймати; 3) ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида белгиланган объектлар бўйича — мазкур объектларнинг ўртача йиллик қиймати (реализация қилинмаган қисми бўйича). Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг кўчмас мулк объектларига нисбатан солиқ базаси ушбу мол-мулкнинг ўртача йиллик қийматидир. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 26 ва 411-моддалари. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling