Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet362/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

448-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлайди, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар мустасно.
(448-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади. Солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври ичида юзага келган солиқ тўловчилар солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этади.
(448-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган бўнак тўловлар:
солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) — ҳар ойнинг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида;
солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ҳар чорак учинчи ойининг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида тўланади.
Солиқ даври давомида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарганда, солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгарган суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Солиқ даври учун бўнак тўловлар ҳисобга олинган ҳолда солиқни тўлаш солиқ тўловчилар томонидан, бундан деҳқон хўжаликлари мустасно, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.
Солиқ даври учун бўнак тўловлар суммаси солиқ ҳисоботида кўрсатилган бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, солиқ органи бўнак тўловларни солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоб-китоб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан солиқ даври учун солиқни тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1 октябрга қадар — солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70 фоизи;
15 декабрга қадар — солиқнинг қолган суммаси.
Деҳқон ҳўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан солиқни тўлаш йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай амалга оширилади.
(448-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling